Трампнинг руҳий соғломлиги текширилиши талаб қилинмоқда
11:10 / 14.01.2018
16115
Фото: Reuters

Америкалик шифокорлар ўзларининг ҳамкасблари Ронни Жексондан АҚШ президенти Дональд Трампни нафақат жисмоний соғломликка текширишини, балки унинг руҳий соғломлигига ишонч ҳосил қилишни талаб қилишди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда

Трампнинг саломатлигини текшираётган Жексон давлат раҳбарининг руҳий ҳолатини таҳлил қилиш учун бир қатор стандарт тестларни ўтказиши зарурлиги кўрсатилган мактуб олган. Шифокорларни Трампнинг ноаниқ нутқи, бир сўзни қайтаравериши, сўз бойлиги камлиги ҳамда хатти-ҳаракатларининг бузилган координацияси ташвишлантирмоқда.

Мурожаатга имзо чекканлар Трамп 71 ёшда эканлигига ва 66 ёшдан катта ҳар қандай кишини руҳий соғломликка текшириш мақсадга мувофиқлигига асосланишган. Хусусан, шифокорлар Трампни текширишда неврологик кўрикка аҳамият қаратишни, унда ақл заифлик эҳтимоли бор-йўқлигини ва маълумотларни қабул қилишга қодирликни аниқлаштиришни сўрашмоқда.

9 январда Трамп АҚШ мадҳияси сўзларини билмаслик ёки уларни унутиб қўйганликка гумон қилинганди. Трамп Атлантадаги университетлараро футбол чемпионати учрашуви вақтида мадҳияни тутилишлар билан, хор ижросига мос тушмаган ҳолда ижро этгани пайқалган.


Улашинг
Top