21:26 / 03.05.2018
22184
«Қишлоқ қурилиш инвест» томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби бекор қилинди
Фото: UZ24.uz

«Қишлоқ қурилиш инвест»​ инжиниринг компанияси МЧЖ пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»​ги қарор ўз кучини йўқотган деб топилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «​Ҳуқуқий ахборот» ​ каналида маълум қилинган. 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест»​ ИК МЧЖ билан шартнома тузган ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар 2017 йилнинг 1 январигача айрим турдаги солиқлардан озод этилган эди. 

Имтиёзлар берилиши муддати тугаганлиги сабабли, «Қишлоқ қурилиш инвест»​ ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби бекор бўлди.

Top