«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси МЧЖ пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ўз кучини йўқотган деб топилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинган.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан шартнома тузган ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар 2017 йилнинг 1 январигача айрим турдаги солиқлардан озод этилган эди.
Имтиёзлар берилиши муддати тугаганлиги сабабли, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби бекор бўлди.