8455.37 USD +4.00

9554.57 EUR +77.20

131.53 RUB +2.16

11060.5 GBP +43.26

23:36 / 10.06.2018 17677

Ўзбекистонлик боксчилар «Президенти кубоги» халқаро турнирида иштирок этишди

Фото: Қозоғистон бокс федерацияси

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича «Президенти кубоги» халқаро турнири ниҳоясига етди.

Унда 15 та давлат - Беларус, Ҳиндистон, Япония, Қирғизистон, Мўғулистон, Хитой, Филиппин, Россия, Швеция, Тожикистон, Таиланд, Туркия, АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистондан жами 162 нафар боксчи иштирок этди. 

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 1та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритишди. 

-81 кг вазн тоифаси финалида Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик боксчи Бек Нурмагамбетовга қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва олтин медални қўлга киритди.

-60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов финалда россиялик Габил Мамедовга ютқазди. -64 кг вазн тоифасида рингга чиққан Иқболжон Холдоров эса мезбонлар вакили Бекдаулет Ибрагимовга имкониятни бой берди. Ҳар иккала боксчимиз кумуш медалларига эга бўлишди.

Яримфиналда мағлуб бўлган боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров (56 кг), Маҳмуд Гаипов (69 кг) ва Исроил Мадримов (75 кг) эса бронза медалини қўлга киритишди.

Мусобақада Қозоғистон терма жамоаси боксчилари яққол устунлик билан ғалаба қозонишди. Уларнинг ҳисобида 8та олтин, 4та кумуш ва 7та бронза медали бор.

Top