13:57 / 21.06.2018
13152
Авваллари фақат орзу қилиниши мумкин бўлган ғаройиб техник янгиликлар

Бир неча йил аввал смартфон, 8 гигабайтлик хотира картаси ва гироскутер энг зўр техник янгилик саналарди. Ҳозирда ҳаётни осонлаштирадиган кўплаб қурилмалар пайдо бўляпти. Биз аллақачон мавжуд, бироқ бир неча йилдан кейин уларсиз қандай яшаганимизни унутиб юборишимиз эҳтимоли катта бўлган технология ва қурилмаларни излаб топдик.

Ҳаётни ҳақиқатан ҳам осонлаштирадиган техник янгиликлар ҳақида сўз боради. Агар тўпламда ўзингиз учун қизиқ нарса топсангиз, бундан хурсанд бўламиз.

1. Компьютерни бошқариш учун билакузук

Фото: © GadgetFlow / twitter   © vicara_hq / twitter

Kai — имо-ишораларни назорат қиладиган дунёдаги биринчи  универсал қурилма. У ёрдамида катталаштириш, китобни варақлаш, айлантириш, экрандаги объектларни кичкиналаштириш, дастурни ёпиш мумкин. Бу ягона қурилмадаги сичқонча, клавиатура ва жойстикдир.

Билакузук дизайнер, дастурловчилар ва ўйин ишқибозлари учун компьютерда ишлашни осонлаштиради. Mac, Windows ёки Linux’даги исталган қурилмага Bluetooth орқали уланади. У билан дронларни бошқариш мумкин. Бу қурилма яна нималар қила олишини мана бу ерда билиб оласиз.

2. Интерьердаги буюмларни  «синаб кўриш»

Фото: © gizmogrin / instagram

IKEA Place иловасида интерьердаги исталган буюмни керакли жойга қўйиб кўриш мумкин: стул, диван, декоратив кўза, шкаф, ошхона комбайни ва бошқа кўплаб буюмлар. Юқоридаги суратда дастурдаги 3D-ғаладон  ва хариддан сўнг фойдаланувчига олиб келинган ҳақиқий ғаладон кўрсатилган. Илова сотувчиларни қайтариб беришлардан, харидорларни – хафсалани пир қиладиган товарлардан халос этади.

Amazon компанияси ҳам айнан шундай онлайн-синовни таклиф этади. Бу сервис унда қуйидагича ишлайди:

Бундан ташқари, Amazon иловасида нафақат бўлажак харидни уйга «қўйиб кўриш», балки суратдаги исталган товарни топиш ҳам мумкин.

3. Кўчма озиқ-овқат дўкони

Фото: © zack_trak / instagram   © zack_trak / instagram

Robomart — янги маҳсулотларни етказиб бериш учун ҳайдовчисиз электрокар. Дастур лойиҳачиларининг айтишича, улар дунёдаги энг қулай озиқ-овқат дўконини қуришмоқда. Етказиб бериш бепул, унга смартфондаги илова орқали буюртма бериш мумкин.

Ҳозир бу синов лойиҳаси, бироқ  дунёдаги 50 та компания Robomart учун буюртма беришган. Бундай  етказиб берувчиларнинг пайдо бўлиши Uber такси соҳасини ўзгартиргани каби етказиб бериш соҳасини ўзгартириб юбориши мумкин.

4. HD-камерали қуёшдан сақловчи кўзойнаклар

Фото: © mariisunshineI / instagram

Spectacles V2 HD-сифатли фото ва видеоларни суратга олади. Кўзойнак ғилофидан қувват олади ва 3 мингга яқин суратни сақлайди, смартфон билан синхронлашади. Мазкур кўзойнаклар эгаларининг сурат ва видеоларини Instagram орқали кўриш мумкин.

Кўзойнак аттракцион, сайр, ҳовуз ва байрам кечаларида фото ва видеоларни хавфсиз суратга олиш имконини беради. Улар дам олишда аъло даражадаги ёрдамчига айланади: телефон ва камерани олиш шартмас, уларни тушириб юбориш ва ҳўл бўлишидан қўрқмайсиз, қўлингиз ҳам банд бўлмайди. Турган-битгани ҳузур.

5. Ёрдамчи-колонка

Фото: © trosystems / instagram

Бир вақтнинг ўзида бир неча компания анна шундай колонкаларни ишлаб чиқарди— AmazonEchoShow, GoogleHome, AppleHomePod, MicrosoftInvoke. Бугун ақлли овозли ёрдамчи жуда зарур буюм саналмайди. Бироқ 10 йилдан кейин ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланади, худди смартфон каби.

Колонкадан об-ҳавони билиш, ундан мусиқа қўйиш, ёруғликни ўчириш, уйдаги ҳароратни назорат қилиш, сизни уйғотиш ва белгиланган ишларни ёдга олишни сўраш мумкин.Унга хабарни ёзиш учун айтиб туриш, пиццага буюртма бериш ва ойингизга қўнғироқ қилишни сўрасангиз ҳам бўлади. Ёки уйғотгични бекор қилиш, арзимаган иш, бироқ ёқимли.

 

6. AirBar ҳар қандай ноутбук экранини сенсорли қилади

Фото: © AirBar / youtube   © AirBar / youtube

AirBar ҳар қандай ноутбукка USB орқали уланиб, унинг экранини сенсорли қилиб қўяди. Бу ноутбук олдида кўп вақтини ўтказадиган ва янгисини сотиб олмай, унинг ишини осон ва тез қилмоқчи бўлганлар учун қизиқарли ечим. Дисплей ҳажмига қараб планкани танлаш керак. У манна бундай ишлайди:

7. Модулли акустик тизим

Фото: © depositphotos   © hifiasentaja / instagram

BeoSoundShape — исталган вазифа: меҳмонхонада фильм томоша қилиш, қаҳвахона ёки ресторандаги мусиқали жўровоз учун йиғиш мумкин бўлган модулли  акустик тизим.Колонкалар исталган хонада акустикани яхшилайди, овоз сифати концертдаги жонли овозга мос қилиб созланган. Мусиқани телефон, планшет  ёки Bluetooth орқали бошқа қурилмаларда ҳам қўйиш мумкин.

8. Смартфон учун энг арзон виртуал реаллик кўзойнаклари

Фото: © acharlotteaj / instagram   © aryzon.official / instagram

Aryzon — смартфонда уч ўлчамли тасвирларни кўришга ёрдам берадиган кўзойнаклар. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига қараганда, қўшимча реалликнинг энг ихчам ва ҳаммабоп қурилмаси 29,99 €туради. Aryzon орқали 3D моделларни тасаввур қилиш, ўйинлар ўйнаш мумкин. У линза ва кўзгу ёрдамида шундай лойиҳалаштирилганки, фойдаланувчи қўшимча нарса харид қилиши шарт эмас. Қурилма ёрдамида тасвирлар манна бундай кўринади:

 

9. Исталган буюм юзасига ёпишадиган ғилоф

Фото: © happyhealthyhumble / instagram © megatiny / instagram © megatiny / instagram

Anti-GravityCase — исталган юзага ёпишадиган смартфон учун ғилоф: кўзгу, эшик, дераза, стол, шкаф ва машина. Мустаҳкам, телефонни зарбалардан ҳимоя қилади, турли ҳароратларга чидамли, осон ювилади.

Бу ёпишқоқ ғилоф турли вазифаларни бажаришга ёрдам беради: қўллар банд бўлганида қўнғироқ қилиш, овқат тайёрлаш ёки ванна қабул қилиш вақтида севимли видеони томоша қилиш, жамоат ҳожатхонасида телефонни исталган жойга қўймаслик. Бу буюм қандай ишлашини мана бу ерда кўришингиз мумкин.

Қандай техника ҳаётингизни осонлаштирган бўларди деб ўйлайсиз? Балки сиз орзу қилган гаджет бордир? Изоҳларда бу борадаги фикрларингизни биз билан бўлишинг.

Top