8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

10:12 / 21.08.2018 3058

Artel корхонаси барча ўзбекистонликларни Қурбон Ҳайит байрами билан табриклайди

Artel корхонаси барча ўзбекистонликларни Қурбон Ҳайит байрами билан чин дилдан муборакбод этади. Шу улуғ айём кунида барчангизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, яқинларингизга эса узоқ умр тилаймиз.

Қурбон Ҳайит юртимизда нишонланадиган энг қутлуғ байрамлардан бири. Ушбу кунда кўнглимизни меҳр-саховатга кенг очиб, хафагарчиликларни унутиб, яқин-биродарларимиздан  хабар олишимиз, оила, маҳалла ва жамиятга эътибор кўрсатишимиз, муҳтожларга беғараз ёрдам беришимиз, ҳамда аждодларимизнинг хотирасини эслашимиз даркор.Болалар билан боғларда сайр қилиш, уларга шодлик улашиш ва турли совға, ўйинчоқлар ҳадя қилиш, ширинликлар пишириш ҳамда қўшни-қўшнилар билан баҳам кўриш ушбу байрамнинг ажралмас қисмидир.

Қурбон Ҳайит айёми асрлар давомида бизда энг соф туйғуларни уйғотиб, жамиятда яқинларимизга бўлган меҳр-шафқат, ҳурмат-эҳтиром ғояларини тарғиб этган, одамзодни олийҳимматлик, мўминлик йўлига ундаган.

Ушбу муборак кунда Artel корхонаси барчангизни Қурбон Ҳайит байрами билан қутлайди. Ишларингизга омад, хонадонингизга тинчлик-тотувлик, аҳиллик, шод-у ҳуррамлик ва бахт тилайди. Орзу-ҳавасларингиз доимо амалга ошишларини, ишларингизга эса барака доимо ёр бўлишини тилаб қолади. Қурбон Ҳайит муборак!

Top