23:32 / 09.10.2018
12501
Google тақдимоти: Pixel 3 смартфони, Home Hub "ақлли" экрани ва Slate планшети

Google компанияси янги Pixel 3 смартфони, Home Hub экранли "ақлли" колонка ва Pixel Slate планшетини тақдим этди. Made by Google тадбири трансляцияси YouTube орқали намойиш этилди.

Pixel ва Pixel 3 XL смартфонлари

Pixel 3 смартфони — 5,5 дюймли, Pixel 3 XL эса 6,3 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Қурилмаларнинг қолган хусусиятлари бир-бирига ўхшаш: Snapdragon 845 процессори, 4 Гб оператив хотира, 64 ёки 128 Гб доимий хотира, 12 Мп асосий камера, икки 8 Мп'ли фронтал камера ва симсиз зарядда ишлаш имконини берувчи шиша орт панель.

Смартфонлар уч хил рангда намойиш қилинди: қора, оқ ва пушти. Google баёнотига кўра, янги динамиклар икки баравар баландроқ жаранглайди.

Камеранинг ўзи съёмка учун "тўғри" вақтни танлай олади. Янги Top Shot функцияси съёмка давомида бир неча кадр олиб, машина таълими ёрдамида уларнинг орасидан энг яхшисини танлайди. Шунингдек фойдаланувчи ҳам сақланган кадрлардан бирини танлаши мумкин.

Google шунингдек Night Sight технологияси ишини кўрсатди, у машина таълими ёрдамида яхши ёритилмаган хонада олинган суратлар сифатини яхшилайди. Super Res Zoom функцияси эса яқин масофадан олинган суратларни яхшилайди.

Янги AR-стикерлар энди фойдаланувчининг хатти-ҳаракатларига реакция қилиши мумкин. Улар Playground лойиҳасининг бир қисмига айланди.

Pixel 3 ва линейканинг ундан кейин ишлаб чиқариладиган смартфонлари фойдаланувчи ўрнига қўнғироқларга жавоб бера олади.

Камерага Google Lens иловаси ўрнатилган. У ёрдамида манзиллар, телефон рақамлари ва нархлар каби қўшимча маълумотларни олиш мумкин.

Pixel 3 учун Pixel Stand симсиз заряди ишлаб чиқарилади, у телефон ўрнатилувчи вертикал стенд кўринишида бўлади. Вертикал ҳолат смартфон зарядкада турганда ҳам ундан фойдаланиш ҳамда уни "ақлли" дисплейга айлантириш имконини беради.

Pixel 3 ва Pixel Slate'да хавфсизлик учун  махсус Titan чипи жавоб беради.

Pixel 3 нархи 799 доллардан (Pixel XL — 899 доллардан) бошланади. Pixel Stand симсиз заряди эса 79 долларга тушади. Сотувлар 17 октябрда бошланади.

Pixel Slate планшети

Chrome OS асосидаги Pixel Slate планшети 293 ppi экран, олд томонидан икки динамика, шунингдек олд ва орқа томонлардан биттадан 8 Мп камера билан жиҳозланган. Ёқиш тугмасида қурилмани тез блокдан ечиш имконини берувчи бармоқ излари сканери жойлашган.

Google'да таъкидланишича, Chrome OS ҳам планшет, ҳам дескпот режимда ишлаш учун қулай қилиб ишланган.

Pixel Slate планшети нархи 599 доллардан бошланади, унинг чироқ ва тугмали ғилофи - 199 доллар, стилус ручкаси - 99 доллар.

Google Home Hub

Google Home Hub суратлар билан бир қаторда харита ва календарлардаги маълумотларни кўрсатиши мумкин. Унинг ёрдамида "ақлли" уй қурилмасини - масалан, "ақлли" эшик қўнғироғи ёки термостатни бошқариш мумкин. Тақдимотда шунингдек қурилманинг ошхонада қандай кўмак бериши мумкинлиги кўрсатиб берилди — у YouTube'дан видео намойиш қилиб, таом тайёрлаш рецептини кетма-кетликда тақдим этди.

Google Hub кутиш режимида Google Photos суратларини намойиш қилади. Live Albums функцияси мавжуд — оила аъзоларидан бирортасининг суратини кўрсатишни сўраш мумкин ва Google Hub уларнинг суратини тақдим қилади. Тизим Google Photos суратларини таҳлил қилиб, альбомларни автоматик тарзда янгилайди, "фоторамка" режимида энг сифатли суратларни танлаб олади.

Home Hub тўрт хил рангда сотувга чиқади. Харидорлар қурилма билан бирга YouTube Premium'га олти ойлик обунага ҳам эга бўлишади.

Қурилма нархи 149 долларни ташкил қилади. Google корпорацияси 9 октябрдан Home Hub учун олдиндан буюртмалар олмоқда.

Top