8356.18 USD +19.11

9582.03 EUR +83.61

124.97 RUB +1.61

10730.2 GBP +120.41

19:28 / 03.01.2019 5307

Хитой 2022 йилда ҳайдовчисиз тезюрар поездини ишга туширмоқчи

Хитой ҳукумати 2022 йилда автоматлаштирилган бошқарув тизимига эга тезюрар поездни ишга туширмоқчи, мазкур поезд Пекинни 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари ўтказилувчи жойлардан бири - Чжанцзякоу шаҳри (Хэбэй провинцияси, Шимолий Хитой) билан бирлаштиради. China Daily шу ҳақида хабар берди.

Манбага кўра, 2018 йилнинг июль-сентябрь ойларида Хитой автоматлаштирилган бошқарув тизимига киритилаётган юқори тезликдаги таркиб синовларини муваффақиятли якунлади. Синовлар Пекин ва Шеньян шаҳарларини бирлаштирувчи, умумий узунлиги 186 минг км ва лойиҳа тезлиги 350 км/с'ни ташкил қилувчи темир йўл участкасида ўтказилди. 

Поезд янги тизим ёрдамида автоматик равишда жадвалга мувофиқ старт олиши, станциялар орасида ҳаракатланиши, тўхташи, вагонлар эшикларини очиши ва ёпиши мумкин. Таъкидланишича, бундай таркибларнинг мамлакат темир йўл тизимига татбиқ қилиниши унинг фаолиятини сезиларли даражада оширади ҳамда кечикиш ва ЙТҲлар сонини қисқартиришга имкон беради. 

Хитой дунёдаги энг узун тезюрар темир йўл магистраллар тармоғига эга. China Railways давлат корпорацияси маълумотларига кўра, 2018 йил охирида уларнинг умумий узунлиги тахминан 29 минг километрни ташкил қилган. ХХРнинг 2017 йилдаги темир йўллари умумий узунлиги эса 127 минг километрга етган. 2025 йилга бориб, бу кўрсаткич 175 минг километрга ошиши кутилмоқда. 

Top