8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

10:09 / 10.01.2019 6030

Англия Лигаси Кубоги. «Манчестер Сити» ярим финалда 9та гол урди

Фото: Gareth Copley/Getty Images

«Манчестер Сити» Англия Лигаси Кубогининг яримфиналида «Бёртон Альбион»ни қабул қилди ва 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонларнинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэл Жезус ўйинда покер қайд этди, қолган голлар Александр Зинченко, Кевин Де Брёйне, Филип Фоден, Кайл Уолкер ва Риёз Маҳрез ҳисобига ёзилди.

Жамоаларнинг жавоб учрашуви 23 январь куни Бёртон-апон-Трентеда бўлиб ўтади.

Лига Кубогининг иккинчи ярим финал жуфтлигида биринчи учрашувда «Тоттенҳэм Ҳотспур» «Челси»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу жамоаларнинг жавоб учрашуви 24 январга белгиланган.

Англия Лигаси Кубоги
Яримфинал
Биринчи ўйин
Манчестер Сити – Бертон 9:0 (4:0, 5:0)
Голлар
: 1:0 – 5 де Брюйне, 2:0 – 30 Габриэл Жезус, 3:0 – 34 Габриэл Жезус, 4:0 – 37 Зинченко, 5:0 – 57 Габриэл Жезус, 6:0 – 62 Фоден, 7:0 – 65 Габриэл Жезус, 8:0 – 70 Уокер, 9:0 – 83 Маҳрез.
Манчестер Сити – Мурич, Эрик Гарсия, Отаменди, Уокер (Данило, 74), Зинченко, Сильва, Гундўған, Маҳрез, де Брюйне (Фоден, 58), Сане (Бернарду Силва, 66), Габриэл Жезус.
Бёртон – Коллинз, Хатчинсон, Тернер, Бакстон, Уоллес, Аллен (Фокс, 68), Майерс-Харнесс, Эйкинс, Фрэйзер (Сбарра, 79), Брэйфорд, Бойс (Темплтон, 68).

Top