8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

13:55 / 02.02.2019 8645

Эрон узоқ масофага мўлжалланган ракетани намойиш қилди

Фото: Tehran Times

Эрон Ислом Республикаси 1979 йилги инқилобнинг 40 йиллиги муносабати билан мамлакатда эришилган ютуқларни кўрсатди. Улар орасида 1300 км масофадаги мўлжални нишонга оладиган ракета ҳам бор.

«Ракета жуда қисқа вақт ичида шайликка эга ва паст баландликда 1300 километрдан ҳам узоқроққа уча олади», дейди Эрон Мудофаа вазири Амир Ҳотамий. Ҳотамий «Ҳувайзо» деб номланган янги зенит ракета 2015 йилда чиқарилган «Сумар» қанотли ракеталари оиласига мансублигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта аввалида Сурияда Башар Асаднинг Россия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи иттифоқдошлари ўртасида тўқнашув чиққани ҳақида хабар берилганди. Эрон кучлари Сурияда ҳукумат қўшинларига жангариларга қарши курашишда кўмак кўрсатиб келади. Исроил ва АҚШ эса Эроннинг Суриядан кетишини талаб қилмоқда.

Теглар

Top