8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

09:43 / 20.02.2019 20978

Петербургда ўзбекистонлик болани ўлдирган шахс 19 йилга қамалди

Санкт-Петербург суди ўзбекистонлик болани ўлдирган шахсни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тергов ва суд аниқлашича, 2018 йил 26 январь куни эркак Витебский кўчасидаги уйлардан бирининг олдида, 2006 йилда туғилган болани ўлдириш ниятида, унинг ота-онасига нисбатан шахсий душманлик асосида қасддан ҳаракат қилган. У болага номаълум буюмлар билан камида 20 марта зарба берган, қўллари билан бўғган, натижада у воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг судланувчи боланинг жасадини яшириб, унинг устига қурилиш чиқиндиси ва автомобиль покришкаларини ташлаб қўйган.

Суд ҳукми билан жиноятчи қаттиқ режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон фуқароси 11 яшар ўғли йўқолиб қолгани ҳақида полицияга ариза билан мурожаат қилган. Отанинг сўзларига кўра, бола 26 январь куни квартирадан чиқиб кетган.

Top