19:59 / 27.02.2019
3206
Бутунжаҳон мобиль конгрессда Huawei 5G технологияларидаги етакчилигини кўрсатмоқда
Фото: Huawei

Бутунжаҳон мобил конгресс - дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрадиган АКТ саноати вакилларига ўз эшигини очадиган йилдаги энг йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Анъанага кўра мазкур тадбир жами майдони 57 минг квадрат метрга тенг бўлган Фира Барселона кўргазма мажмуасининг павильонларида бўлиб ўтади. Бу йилги MWC-2019 кўргазмасида жаҳоннинг турли давлатларидан келган 2400 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда, унга ташриф буюрган меҳмонларнинг сони эса 100 минг нафарга етди.

Жорий йилдаги тадбир Интеллектуал алоқа“ мавзусига бағишланган бўлиб, унда мослашувчан, юқори тезликдаги 5G тармоқлар, интернет буюмлар (IoT), сунъий интеллект (AI) ва йирик ҳажмдаги маълумотлар уйғунлиги жамланган.

Huawei компанияси мобил конгресснинг доимий иштирокчиси ҳисобланади ва ушбу тадбир доирасидаги кўргазмада ўз ечимлари ва маҳсулотларини тақдим қилади. “Ҳозирги кунда Huawei компанияси 5G технологиялар, сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш ва дата-марказларни ишлаб чиқиш соҳаларида ўз етакчилигини кўрсатмоқда. MWC кўргазмасида телеком ва ИТ компанияларнинг самарадорлигини ошириш ва иш сифатини кучайтиришга ёрдам берадиган хитойлик гигантнинг энг янги ечимлари ва маҳсулотлари тақдим қилинди.

Huawei мамнуният билан бу борадаги тажрибасини ўртоқлашади ва ўз технологияларини бошқа мамлакатларга жорий қилиш масаласини очиқ муҳокама қилишга таклиф қилади. Умид қиламизки, бизнинг тажрибали мутахассисларимиз кўмагида биз Ўзбекистон ҳукуматига АКТ инфратузилмасини ривожлантиришга ва мамлакатнинг халқаро бозордаги позициясини кучайтиришга ёрдам бера оламиз”, - деб таъкидлади жаноб Форрест Лю, Huawei компаниясининг  Ўзбекистондаги директори.

Бутунжаҳон мобиль конгресси доирасида тақдим этилган янги технологиялар орасидан транспорт тармоқларини қуришга хизмат қиладиган 5G стандартига мўлжалланган интеграциялашган ечим ҳам мавжуд. Янги ишланма барча сервисларни қўллаб-қувватлайдиган транспорт тармоқларини қуришга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида мобиль операторларга соддалаштирилган бу каби тармоқлар ҳамда тезкор йўлга қўйиш жараёни орқали 5G технологиялари тараққиётини тезлатишга имконият яратади.Айни вақтгача Huawei компанияси транспорт соҳасида 5G стандартининг тижорий татбиқ қилинишига доир 40 дан зиёд тендерда ғолиб бўлган.

Шу билан бирга, тадбир давомида Huawei маълумотлар қайта ишланадиган марказлар учун янги авлоддаги конвергент тақсимланган сақлагич - FusionStorage 8.0 технологиясини ҳам оммага таништирди.Янги ечим „Битта МҚИМ - битта сақлагич“ тамойилига асосланади ва турли жабҳалардаги мижозларга, жумладан, телекоммуникация ва молия соҳасида фаолият юритадиган компанияларга осонлик билан булут технологиясига ўтишга кўмаклашади.

Вазирлар Маҳкамаси, АКТ вазирлиги,"Digital trust" жамғармаси, Мирзо Улуғбек инновация маркази ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вакиллари ҳам мобиль конгрессда қатнашишмоқда.Huawei стендларига ташриф чоғида уларга 5G йўналишидаги энг сўнгги технологиялар, бешинчи авлод тармоқларини режалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга доир ишланмалар намойиш қилинди, шунингдек, хавфсиз шаҳар, электрон ҳукумат, иқтисодиёт ва жамиятни рақамлаштириш билан боғлиқ муваффақиятли лойиҳалардан мисоллар келтирилди.

Top