8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

22:44 / 09.03.2019 4455

Марокаш гран-приси. Ўзбекистонлик полвонлар иккинчи кунда битта медаль қўлга киритишди

Фото: IJF/ facebook

Марокаш Гран-при турнирининг навбатдаги кунида икки вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтди.

Марокашда 8 март куни бошланган дзюдо бўйича гран-при мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон вакиллари битта бронза медаль қўлга киритишди.

-73 кггача вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳикматулло Тўраев бронза медаль билан кифояланди.

У биринчи даврадан эркин ўтди, иккинчи ва учинчи даврада аввал португалиялик Сараево Нуно ва қозоғистонлик Серик Акилбекни очколар ҳисобида таслим этди. Гуруҳ ғолиблиги учун баҳсда франциялик Г.Чайнега мағлуб бўлди. Ўтиш турнирида гамбиялик Нжайе Файени, бронзо медали учун баҳсда туркиялик Б.Чилўғлуни енгди. 

Фото: скреншот

-81 кггача вазнда татамига тушган дзюдочи Шарофиддин Болтабоев яримфиналгача тўртта баҳсда қатнашди ва барча рақиблари устидан мутлақ устунлик билан ғалаба қозонди. Аммо яримфиналда туркиялик В.Албайракка, бронза медали учун баҳсда эса грециялик дзюдочига мағлуб бўлиб мусобақани 5-ўринда якунлади.

Маълумот учун, биринчи кунги баҳсларда ўзбекистонлик икки нафар спортчи олтин медалларни қўлга киритганди.

Теглар

Top