18:10 / 25.03.2019
7765
Отабек Шукуров Хитойга қарши ўйинда жиддий жароҳат олди

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров «China Cup» халқаро турнири доирасидаги Хитойга қарши ўйинда (1:0) жароҳат олди.

37-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Веи Шихао ўзбекистонлик футболчи ортидан зарба берди, натижада бир неча дақиқа давомида майдонда унга тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келди. 40-дақиқага келиб унинг ўрнига Одил Аҳмедов майдонга тушди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўйиндан кейинги матбуот анжуманида маълум қилишича, Шукуровнинг жароҳати жиддий. Миллий жамоа шифокорлари бу футболчи камида икки ойга сафдан чиққанини билдиришган.

22 ёшли ҳавбек уч кун олдин мусобақа ярим финалидаги Уругвайга қарши баҳсда (0:3) ҳам иштирок этган эди.

Отабек Шукуров «Ал-Шаржа» клуби таркибида жорий мавсумда БАА чемпионатининг 17 ўйинида майдонга тушган ва иккита гол муаллифи бўлган.

Top