8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

19:35 / 05.05.2019 8349

Британия мудофаа вазири бош вазирнинг соғлиғи ҳақидаги сўзлари учун бўшатилди – ОАВ

Гэвин Уильямсон ва Тереза Мэй/Фото: Reuters

Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсоннинг истеъфога чиқарилишига унинг бош вазир Тереза Мэй касал эканлиги ҳақидаги сўзлари сабаб бўлган. Бу ҳақда The Times нашри манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди

Маълум қилинишича, Уильямсон хусусий суҳбатлардан бирида Мэй қанд касаллиги борлиги сабабли бош вазир лавозимида ишлай олмаслигини ва шу сабабли бу лавозимни тарк этиши лозимлигини айтган. Сал вақт ўтиб Уильямсоннинг бу сўзлари Мэй қулоғига етиб борган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Уильямсоннинг Африка давлатларидан бирига британиялик ҳарбийларни жўнатишга уриниши узоқ вақт Мэйнинг норозилигига сабаб бўлган.
 
Уильямсон 1 май куни ишончни йўқотгани важи остида истеъфога жўнатилган. Расман вазир Британия миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги махфий маълумотларнинг сизиб чиқишида айбдор деб топилган. Таъкидланишича, бу йиғилишда Huawei компаниясининг Британияда 5-авлоддаги мобил алоқа тармоғини яратишда иштирок этиши маъқулланган.

Top