8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

23:44 / 05.05.2019 4768

Исроилнинг Ғазо секторига зарбалари оқибатида 18 фаластинлик ҳалок бўлди

Фото: REUTERS / Suhaib Salem

Охирги икки кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига зарбалар бериши оқибатида 18 фаластинлик, жумладан икки аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Қидрага иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди

Шунингдек, 110 киши яраланган. 

Исроилликлар Ғазодан 4 ва 5 май кунлари отилган 600 та ракетага жавобан у ердаги 250 дан кўпроқ ҳарбий объектга зарба берган. Исроилнинг ўққа тутилиши оқибатида эса 3 киши ҳалок бўлган. 

Вазият кескинлашгани сабабли Исроилнинг жанубий туманлари аҳолиси учун махсус чекловлар жорий қилинган. Жумладан, бу ҳудудларда оммавий тадбирларни ёпиқ иншоотларда ўтказишга рухсат берилган, иштирокчилар сони 300 дан ошмаслиги лозим. Мактаб ўқувчилари учун барча тадбирлар бекор қилинган. Иссиқхоналар ва далаларда ишлашга тақиқлов киритилган. Ракета ҳужумидан ҳимояланган хоналари бор бўлган корхоналар ва цехларга ишлашга рухсат берилган.

Top