8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

23:41 / 05.05.2019 6179

Мудофаа вазирлигида илк бор “Кўргазмали қўл жанги намойиши” мусобақаси ўтказилди

Кеча, 4 май куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Мудофаа вазирлиги миқёсида биринчи марта “Кўргазмали қўл жанги намойиши” йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Унда 10 та жамоа ҳар бирининг таркибида 15 нафар иштирокчи, жуфтлик таркибида 2 нафар иштирокчидан иборат ҳолда беллашдилар. 
Жамоаларнинг майдонга чиқишидан тортиб ижро этилган мусиқагача, кийим русумидан иштирокчиларнинг актёрлик маҳоратигача, ўзига хослик ва янгилик яратганлиги, акробатик усуллардан фойдаланганлиги, оёқ ва қўл зарбаларининг концентрацияси, жуфт бўлиб қўл жанги амалларини бажариш, бу борада қилинган янгилик, намойиш учун кетган вақтгача ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳакамларнинг хулосаларига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидан келган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Элдор Шокиров ва муддатли ҳарбий хизматчи Алмаз Тажетдинов “Энг яхши жуфтлик”, Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги вакиллари шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Нургали Нишонбоев “Энг яхши акробатик усул”, катта лейтенант Хушмед Қурбонов эса “Энг яхши техникаси учун” номинацияларида ғолиб деб топилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Умумжамоа ҳисобида эса Тошкент ҳарбий округи 1-, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти 2-, Жануби ғарбий махсус ҳарбий округи жамоаси эса 3-ўринга сазовор бўлди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.      

Top