8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

15:24 / 07.05.2019 5780

Халқ банки “Кобейдж” картасини ишга туширди

Халқ банки ўз мижозларига юқори хавфсизлик тизимига эга замонавий ва қулай “Кобейдж” карталарини ишга туширди. 

Ушбу картага ойлик иш ҳақи ҳамда исталганча миллий валютадаги маблағларни кирим қилиш мумкин. Энди хорижий валютадаги бошқа карталарни очиш зарурати ҳам йўқ. Чунки ушбу картадан хорижий давлатда тўловни амалга ошириш ва банкоматлардан нақд валюта маблағини ечиш мумкин. Бунда картадаги маблағингиз автоматик тарзда чет эл валютасига конвертация қилинади.

Шунингдек, мазкур карта орқали интернет дўконларидан харидларни амалга ошириш, меҳмонхона, авиачипта ва бошқа хизматларни брон қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Қисқаси, дунёнинг 170 дан ортиқ давлатларида ушбу карта ёрдамида турли харидларни амалга ошириш ёки банкоматлардан нақд валюта маблағларини ечиб олиш энди муаммо эмас.  

Кобейдж картага эга бўлиш учун Халқ банкининг барча филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.  

Каналга уланинг: t.me/xalqbankinfo

Халқ банки ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top