8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

17:46 / 08.05.2019 2051

«Ипотека-банк» АТИБ томонидан «Инвестиция куни» доирасида чет эллик инвесторлар ва экспертлар билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашув «Ипотека-банк» АТИБда банк ҳамкори бўлган «Asia Frontier Capital Ltd.» томонидан ташкил этилган «AFC Uzbekistan Fund» инвестиция фонди кўмагида ташкил этилди.

Мазкур учрашувда «AFC Uzbekistan Fund» фонди томонидан Ўзбекистонга таклиф этилган АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Германия, Сингапур, Гонконг ва Ҳиндистондан ташриф буюрган хорижий инвесторлар ва халқаро экспертлар иштирок этди.

Юртимиз меҳмонларига сўнгги йилларда мамлакатимизда инвесторларга яратилаётган имкониятлар ва худудларнинг ҳамда тармоқларнинг инвестиция салоҳияти, шунингдек, банк-молия тизимида бўлаётган ўзгаришлар ва инвесторлар учун берилаётган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида, «Ипотека-банк» АТИБ томонидан хорижий экспертлар ва инвесторлар томонидан банк фаолияти, халқаро рейтинг кўрсаткичлари ва инвестиция киритиш масалалари юзасидан қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, учрашув натижасига кўра ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top