8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

21:03 / 10.05.2019 4684

«Анжи» Премьер-Лигани тарк этди

Россия Премьер-Лигасида 28-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.  

«Анжи» клуби ўз майдонида «Арсенал» билан ўйнади ва 0:1 ҳисобида ютқазди. 

Натижада Махачқалъа клубининг чемпионат якунланишига 2 тур қолганида қуйи лигага тушиб кетиши аниқ бўлди. Айни пайтда жамоа мусобақа жадвалида 20 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди.

Қайд қилиш жоизки, «Анжи» ўтган мавсумда ҳам Премьер-Лигани тарк этган, бироқ, «Амкар» клуби молиявий муаммолар туфайли тугатилганидан сўнг, махачқалъаликлар Премьер-Лигага қайтарилган эди.

РПЛ, 28-тур
Анжи – Арсенал Тула 0:1 (0:1, 0:0)
10 май, «Анжи-Арена» стадиони
Гол: 0:1 – 34, пенальти Бакаев. 
Анжи – Дюпин, Удалий, Белов, Чистяков, Калошин, Гайдаров (Иванченко, 65), Закиров, Ондуа (Кацаев, 86), Долгов, Понсе (Агаларов, 74), Ахъядов.
Арсенал Тула – Нигматуллин, Хагуш, Григалава, Беляев, Альварес, Горбатенко, Костадинов, Бакаев, Ткачев, Кангва (Мирзов, 62), Жоржевич (Ожегович, 16).
Огоҳлантиришлар: Калошин (60), Костадинов (70), Ожегович (89), Иванченко (90).

Top