8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

14:13 / 16.03.2018 17164

«Анжи» Достонбек Ҳамдамов трансферини эълон қилди

Фото: fc-anji.ru

Махачқалъанинг «Анжи» клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» клуби яримҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди.

Клуб расмий сайтида берилган хабарга кўра, «Анжи» футболчи билан 1,5 йиллик шартнома тузди.

Ҳамдамов 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди. Бир йил олдин эса «Бунёдкор» сафида Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. Тошкентликлар сафида Ҳамдамов 2014 йилдан буён 82та ўйин ўтказиб 33та гол урди.

Top