8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

19:42 / 24.05.2019 7373

«Халқ банки» Kun.uz'да эълон қилинган мақола юзасидан муносабат билдирди 

Аксиядорлик тижорат  «Халқ банки»нинг Сурхондарё вилоят филиали  амалиёт бўлими 3-сонли махсус касса кассири лавозимида ишлаб келган Дилдора Исмоилова масаласига муносабат билдирди

 Таъкидланишича, Халқ банки Бошқарувининг 2018 йил 18 майдаги қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙХХБ) қошида ташкил этилган кассаларда тўловларнинг қабул қилиниши бўйича биллинг тизими жорий этилмаганлиги, операцион рискнинг юқорилиги, даромад келтирмаётганлиги ва самарасиз фаолият юритаётганлигини ҳисобга олиб, 2018 йил 1 июндан ушбу турдаги барча кассалар, шу жумладан Амалиёт бўлими қошидаги 3-сонли махсус кассанинг иш фаолияти тугатилган.

«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 92-моддасида бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) унга бошқа мутахассислик, малака лавозимига оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкинлиги, фақат объектив сабабларга кўра (100-модда 2-қисмининг 1, 2 ва 6-бандлари ва 106-модданинг 2-банди) меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакага мувофиқ келадиган ишни (ходим бажараётган ишига ёки эгаллаб турган лавозимига мувофиқ бўлса, мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этиладиган бошқа ишни), бундай иш бўлмаган тақдирда эса корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шартлиги, ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилишини мумкин эканлиги белгиланган», — дейилади муносабатда. 

 Банк Исмоилованинг уч ёшга тўлмаган вояга етмаган фарзанди борлиги сабабли меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш билан таъминлаш мақсадида, Амалиёт бўлимида бўш иш ўрни ҳисобланган (асосий ходим бола парваришида бўлган) Пластик карточкалар тизимини ривожлантириш шўъбаси етакчи мутахассиси лавозимига ўтиб ишлаши таклиф этганини иддао қилади. 

Халқ банки Бошқаруви қабул қилган қарорга мувофиқ, банк филиалларида «Банк хизматлари марказлари»  ташкил этилиб, янги лавозим штатлари тасдиқлангани билдирилмоқда.

«Дилдора Исмоиловага янгидан ташкил этилган таркибий тузилмага мувофиқ, Халқ банки Сурхондарё вилояти Амалиёт бўлими Касса амалиётлари бўлими кассири (аввал ишлаган лавозимига тенг бўлган доимий иш ўрни) лавозимида ишлаш учун 2018 йил 3 ва 26 октябрь кунлари таклиф хатлари юборилган. Афсуски, шу пайтгача Д.Исмоилова ўзига таклиф этилган ушбу лавозимда ишлашни рад этиб келмоқда », — дейилади банк ахборотида. 

Айни пайтда банк Дилдора Исмоиловага аввал ишлаган иш ўрнига тенг, ойлик иш ҳақи миқдори ҳам олдингисидан кўпроқ доимий иш таклиф этаётганини билдирди.

Теглар

Top