8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

10:10 / 29.05.2019 7542

Қорақалпоғистоннинг икки туманида бош солиқчилар ўзгарди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ажинияз Мафурович Холмуродов Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

А.Холмуродов 1978 йилда Хўжайли туманида туғилган. 2000 йили Қорақалпоқ иқтисодиёт ва ишбилармонлик коллежини, 2009 йили Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалини тамомлаган. Солиқ соҳасидаги меҳнат йўлини 2000 йили Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси Назорат-инспекторилик ишлари бўйича давлат солиқ бош инспектори лавозимидан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, Анвар Отахонович Абдалов Тўрткўл тумани давлат солиқ инспекцияси лавозимига тайинланди. У 1977 йили Элликқалъа туманида туғилган. 2000 йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. 

Солиқ соҳасидаги меҳнат йўлини 2003 йили Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахслар тўловларининг бюджетга тушишини назорат ва таҳлил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида ишлашдан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Top