8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

13:46 / 30.05.2019 5527

МИБ ходимини калтаклаган шахсга нисбатан жазо тайинланди

Наманган шаҳрида ўз хизмат вазифасини бажараётган МИБ ходимига қаршилик қилиб унга тан жарохати етказган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Kun.uz’га ЖИБ Наманган шаҳар суди судьяси Нодирбек Раимқулов маълумот берди.

Қайд этилишича, Наманган шаҳар Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими давлат инспектори Д.Т.га шаҳардаги «Зарбдор» маҳалласининг барча коммунал тўловларини назорат қилиш бириктирилган. У 2019 йилнинг январь ойида шериги билан «Зарбдор» маҳалласига табиий газ ва электр энергиясини хатловдан ўтказиш мақсадида боради ва ушбу маҳаллада яшовчи Ю.Т.нинг уйи эшигини тақиллатишади.

Д.Т уйдан чиққан Ю.Т.га ўзини таништириб, хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, табиий газ ва электр энергияси бўйича тўлов дафтарчасини олиб чиқишини тайинлайди. Уй эгаси МИБ ходимига тўлов дафтарчасини олиб чиқади, ходим тўлов дафтарчасида электр энергиясидан янги ҳисоб-рақам очилганини кўриб, Т.Ю.дан бунинг сабабини сўрайди. Шунда у олдинги инспектор электр энергиясидан 2,5 млн сўм қарзи бўлгани сабабли тармоқдан узганини, 2,5 млн сўм тўлаб янги ҳисоб-рақам очганини айтади.

Шундан сўнг, Д.Т. 2,5 млн сўм тўлагани ҳақидаги тўлов квитанциясини тақдим этишини сўрайди. Бундан Ю.Т.нинг аччиғи чиқади ва МИБ ходимини калтаклаб, унга енгил тан жароҳати етказади.

Олиб борилган суриштирув ва тергов ишлари натижасида Ю.Т. Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисмида («Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Теглар

Top