8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

16:46 / 30.05.2019 8774

Тубигача 250 метр: Конго — ер шаридаги энг чуқур дарё

Фото: TravelAsk

Нима деб ўйлайсиз, Волга ва Нил каби йирик дарёлар қай даражада чуқур? 10, 20, балки 50 метрдир? Албатта, бу бир неча омилларга боғлиқ, бироқ одатда айнан тўлиқ сувга эга дарёлар энг катта чуқурликка эга бўлади. Масалан, Россияда Енисей энг чуқур дарё ҳисобланади, унинг чуқурлиги 70 метр. Шундай дарёлар ҳам борки, уларнинг чуқурлиги 170 ва ҳатто 200 метрга етади. Ердаги сув артерияларидан энг каттаси бу – Африкадаги Конго бўлиб, унинг қуйи оқимдаги чуқурлиги 250 метрга етади.

Конгони ҳеч муболағасиз дунёдаги энг катта дарёлардан бири деб аташ мумкин. У Марказий Африкадаги тоғли ҳудуддан бошланиб, экваторни икки марта кесиб ўтади ва сувини Атлантика океанигача олиб боради. Ўзани тўлиб оқиши бўйича Амазонкадан кейинги иккинчи ўриндаги дарё бўлишига қарамай, унинг океанга қуйилиш жойига кириш ва Киншасадан Браззавилгача бўлган оқими бўйлаб кўтарилишнинг иложи йўқ. Гап шундаки, Конго оддий дарё эмас. Тоғдан бошланадиган кўплаб дарёлар қуйи оқимида сокин характерга эга бўлади. Бироқ Конгода бундай ўзан фақат ўрта оқимда кузатилади, қуйи оқимларида эса йирик кемалар суза олмайди. Бу ерда кўплаб хавфли остона ҳамда манзарали шаршаралар талайгина. Жумладан, бутун дунёга донғи кетган Ливингстон ва Стэнли шаршаралари ҳам айнан шу ерда. Айнан қуйи оқимда Конгонинг энг чуқур ери жойлашган. Бунга ишониш жуда қийин, бироқ бу жойларда сув юзасидан тубигача 230-250 метргача бўлиши мумкин.

Стэнли шаршаралари
Фото: TravelAsk
Ливингстон шаршаралари
Фото: TravelAsk

Конгода улкан балиқлар яшайди. Бутун дунёдаги балиқчилар бу ерга ўлжа илинжида ошиқадилар

Бу дарёда балиқларнинг ақл бовар қилмас даражадаги кўплаб турлари яшайди. 900 хил тур!

Фото: TravelAsk

Албатта, ихтиофаунанинг барча турлари истеъмол учун яроқли эмас, бироқ маҳаллий аҳоли балиқ етишмовчилигини ҳис этмайди. Ўлжа нусхаларини овлаш учун эса бутун дунё балиқчи-сайёҳлари ана шу ерга ташриф буюрадилар.

Фото: TravelAsk

Бой балиқ ресурсларидан ташқари, Конго ўз қирғоқларида яшайдиган одамларга гидроэнергия олиш имкониятини ҳам ҳадя этган. Кемачилик учун мос келмайдиган туб рельефи айрим жойларда тўғон ҳамда гидростанцияларни қуриш учун жуда қулай. Бу ерда турли қувватга эга 40 тага яқин гидростанция мавжуд. Муҳандислар эса Конгода Хитойдаги «Уч дара»дан катта бўлган улкан ГЭС иншоотини қуриш мумкин деб ҳисоблашади.

Теглар

Top