8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

11:53 / 31.05.2019 21806

Тошкентда ЙПХ ходимларига таҳдид қилиб, муштлашув юзага келтиришга уринган уч шахс бўйича маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

Кеча, 30 май куни, тахминан соат 19.00да Олмазор тумани Сағбон кўчасида ЙПХ инспектори томонидан давлат рақами Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтказилган “Нексия-2” русумли автомобиль тўхтатилди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

Автомобилни бошқариб борган, Олмазор туманида яшовчи 38 ёшли М.Т. ички ишлар органлари ходимининг ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги қонуний талабига бўйсунмаган. Даставвал, у инспектордан барча ҳужжатларни кўрсатишни, сўнг – командирни чақиришни талаб қилган. Унинг ёнига инспекторнинг тўғридан-тўғри раҳбари келганидан сўнг ҳам М. тинчланмасдан ҳужжатларни тақдим этмади ва отаси ва акасини “ёрдамга” чақирган. М.нинг акаси ходимларга ўзга шахсга тегишли бўлган, яъни М.га тегишли бўлмаган ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатган. 

Ходимлар, ҳайдовчининг ёнида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлиши кераклигини айтганларида, М. ва унинг қариндошлари ходимларга таҳдид қилиб, уларни ҳақоратлаб муштлашув юзага келтиришга ҳаракат қилишган. 

Воқеа жойига етиб келган ППХ ва Миллий гвардия ходимлари учала фуқароларни ички ишлар бўлимига олиб кетишган ва у ерда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тузилган. 

Хусусан, М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси (“Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги”), 135-моддаси (“Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши”), 135-1-моддаси (“Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузиш”) бўйича, Л. ва А.Т.га нисбатан эса юқоридаги кодекснинг 194-моддаси (“Ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”), 195-моддаси (“Ички ишлар ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш”) бўйича баённомалар тузилди. 

М. ва унинг қариндошларининг безориликлари акс этган видео билан бирга барча материаллар қонуний ҳукм чиқарилиши учун судга топширилади, дейилади хабарда.   

Теглар

Top