8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

16:33 / 31.05.2019 4167

Халқ банкида интерактив хизмат турлари кўпаймоқда

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан “Банк фаолиятида замонавий ахборот-технологияларни янада кенг жорий этиш, электрон банк хизматлари кўрсатишни кенгайтириш масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Халқ банки томонидан замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалиётга жорий этилган янги хизмат турлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, мижозлар ўз ҳисоб-рақамларини дунёнинг исталган нуқтасидан бошқаришлари мумкин бўлган “Интернет банкинг, ҳисоб-рақамларни мобил алоқа воситасига ўрнатилган махсус дастурий таъминот орқали дунёнинг исталган нуқтасидан бошқариш имконини берувчи— “Корпоратив Мобил банкинг” хизмат турлари таништирилди.

Бундан ташқари мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда банк томонидан кўрсатилаётган масофавий интерактив хизматларни жозибадорлигини ошириш мақсадида “Интернет банкинг” ва “Корпоратив Мобил банкинг” тизимлари фойдаланувчилари хисоб рақамларидан пул ўтказиш жараёнида филиал бош бухгалтери иштирокисиз хамда филиал вакиллик ҳисоб рақамидаги маблағлар бўлиш бўлмаслигидан қатъий назар амалга оширишлари мумкин.

Анжуманда таъкидланишича, бугунги кунда Халқ банки томонидан 30 мингдан ортиқ мижозга масофадан туриб, турли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Халқ банкида мижозларга ҳисоб рақам очиш, корпоратив мобил банкнинг ҳамда Интернет банкнинг хизматларидан фойдаланиш мутлақо бепул амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Халқ банки томонидан амалиётга жорий этилган “Xalq Mobile” мобил иловасидан доимий фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда. Ушбу иловада пластик карталар бўйича картадан картага пул ўтказиш, коммунал тўловлар тўлаш, конверсия амалиётларини бажариш функциялари яратилган.

- Жорий йилнинг 1 май ҳолатида “Xalq mobile” иловаси ёрдамида коммунал тўловлар бўйича қарийб 700 млн. сўм, конверсия операциялари бўйича 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ, картадан картага пул ўтказиш бўйича 1,2 трлн. сўм ва бошқа тўловлар бўйича 1,3 трлн. сўмлик амалиётлар бажарилган, - дейди АТ Халқ банк Ахборот технологиялари департаменти директори Улуғбек Дияров.

Халқ банки томонидан электрон банк хизматлари кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш мақсадида яқинда Тезкор хизматлар маркази ишга туширилди. Ушбу марказда юртимиз молия бозори талабидан келиб чиқиб, замонавий банк хизмат турлари ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади. Ушбу марказда тажрибали ходимлар молия бозори талабидан келиб чиқиб, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда янги банк хизмат турларини ишлаб чиқади.

Матбуот анжумани давомида журналистлар Халқ банки томонидан ташкил этилган ушбу марказ фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Халқ банки ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top