8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

12:26 / 01.06.2019 2515

Ҳайдовчига нисбатан талончилик қилган 3 нафар шахс ушланди

2019 йил 20 май куни Навоий шаҳар Парвоз кўчасида яшовчи С.Б. Тошкент вилоятининг Чиноз туман ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 19 май куни соат 18.00ларда 3 номаълум шахс Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” савдо мажмуаси олдидан унинг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Чиноз тумани Маданият маҳалласи ҳудудига етиб келганларида номаълум шахслар автомашинани йўл четига тўхтатишни айтиб, уни қўрқитиш йўли билан умумий қиймати 200 минг сўмлик автомашина ҳимоя пултини тортиб олиб кетганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар ҚФЙ А.Темур маҳалласида яшовчи 33 ёшли Д.Р., Бухоро шаҳар Хушун кўчасида яшовчи 26 ёшли Ш.А., Бухоро шаҳар Шайхон кўчасида яшовчи 29 ёшли А.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.  

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Top