8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

18:50 / 03.06.2019 1812

Поп туманидаги Янгиер маҳалласида электр энергияси таъминоти тубдан яхшиланмоқда

Поп тумани Янгиер МФЙ ҳудудида аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини узликсиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

 Жорий йилнинг апрель ойида ҳудудга 100 кВа қувватга эга трансформатор пункти ўрнатилиб, ҳаво тармоғини қуриш учун 66та темир-бетон таянчлари қўйилди ва  2,1 км. узунликдаги замонавий ёпиқ кабель тортилди. Чорак давомида ҳудудда мавжуд 2 та трансформатор пункти ва 4,9 км узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоғи жорий таъмирланган.

“Айни пайтда Янгиер қишлоғи аҳоли вакилларининг талабидан келиб чиқиб,  ҳудуддаги барча электр қурилмалари қайта хатловдан ўтказилди. Кўриб турганингиздек, мавжуд иккита 205 кВа трансформатор жорий  таъмирдан чиқарилди ва Янги қурилиш кўчасидаги 30та қўлбола, ностандарт таянчларни ҳамда 3,0 км. яроқсиз симларни соз ҳолатдагисига алмаштириш учун 60та темир-бетон таянчларни ўрнатилмоқда. 1,5 км 6 кВа қувватдаги тармоқ, янги трансформатор ўрнатиш ва 2 км узунликда  04 кВа қувватидаги ҳаво тармоғи тортиш ишлари бошланди”, дейди Поп туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Аҳаджон Мирзааҳмедов.

KUN.UZ сайтида 24 май куни Поп туманининг Янгиер маҳалласидаги бир қатор муаммоли ҳолатлар юзасидан таҳлилий мақола берилган эди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматнинг маълум қилишича, Янгиер ҚФЙдаги электр энергияси билан боғлиқ ҳолат шахсан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоевнинг назоратига олинган.

«Боғча йўқ, гузар йўқ, сув йўқ, иш йўқ». Попдаги 50 йилдан бери «унутилган қишлоқ»қа сафар

Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашганимизда улар электр таъминоти сифатини ошириш учун олиб борилаётган ишлардан мамнун эканлигини билдирдилар.

Элмурод Эрматов, Наманган вилояти Поп туманидан

KUN.UZ учун тайёрлади

Top