8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

15:40 / 03.06.2019 5985

Саёҳатингизда асқотиши аниқ бўлган 18 буюм

Сафарга жўнаб кетиш олдидан ҳужжатлар, ҳамён ва дори қутисидан бошқа яна нималарни ўзимиз билан олсак мақсадга мувофиқ?

1. Йўл учун тўплам
Шишириладиган ёстиқ, уйқу ниқоби ва қулоқчинлар сизга узоқ парвоз ёки ноқулай автобус шароитида ҳам ухлашингизга ёрдам беради. Тўпламни қўл юки сифатида ўзингиз билан олган маъқул, шунда у доимо ёнингизда бўлади ва зарурат туғилганда сизни бўйин қийшайиши, ёрқин қуёш нури ва шовқинли болалар йиғисидан халос этади.

2. Стретч
Саёҳатингизга тайёрланиш жараёнида оддий овқат плёнкаси олишни ҳам унутманг. Шу орқали аэропорт юкхонасидаги ортиқча харждан қутулибгина қолмай, чамадонингизни майда тирналиш ва излардан асрайсиз, буюмларингиз йўқолиши хавфини камайтирасиз.

3. Қувватлантирувчи қурилмалар
Power bank ва зарядловчи қурилмангиз сизга доимо алоқада қолишга кўмаклашади. Шаҳар бўйлаб пиёда сайр учун 5000 mA/s кучланишга эга аккумулятор етарли - у смартфонни 1-2 марта қувватлантира олади. Агарда сизни бир неча кунга тоғли йўл кутаётган бўлса, сиғими 10 000 mA/s’га тенг бўлган ускунани танланг. Бир вақтнинг ўзида телефон ва ноутбукни зарядлаш имконига эга бўлиш учун унинг бир неча портлисини (тирқиш) танлаш мақсадга мувофиқ.

4. Ёпинчиқ
Ёпинчиқ ёки катта ҳажмдаги шарф кўп вазифаларни бажариши мумкин. Уни қирғоқ ёки паркга олиб кетиб, иссиқ кунларда қуёш куйдиришидан ҳимоя, ҳаво ҳарорати пасайганда эса исинишга кўмаклашувчи ва ёмғирдан ивишни олдини олувчи восита сифатида фойдаланишингиз мумкин.

5. Ёмғирпўш
Саёҳатга соябон олиб бориш ҳар доим ҳам мақбул фикр эмас: у ноқулай, қолаверса шамолли ёмғирда намдан ҳимоя қила олмайди. Ёмғирпўш қулайроқ, шунингдек, ҳар эҳтимолга қарши ёнингизда олиб юриш ва кийиш осон. Бир неча марта фойдаланиладиган экологик ва кўп вақт давомида фойдаланишга яроқлисини танлашга ҳаракат қилинг.

6. Сув учун ихчам фильтр
Экстремал саёҳатларда ҳар доим ҳам тоза ичимлик суви топилмаслиги эҳтимоли юқори, мўъжазгина фильтр табиий йўл билан сизиб чиққан сувни истеъмолга яроқли ҳолатга келтиришга ёрдам беради. Саёҳатингизда ёлғиз бўлсангиз, кичикроқ шиша идиш шаклидаги фильтр ҳаттоки дарё сувидан ҳам тоза ичимлик олишингизга етарли. Кўп кишилик сафарлар учун халтани ёдга солувчи дақиқасига 2 литр сувни тозалаб берадиган фильтрлар мавжуд.

7. Иссиқ бошмоқлар
Улар ҳеч қачон ортиқча юк бўлмайди, меҳмонхона номерида иссиқлик тизимида узилишлар кузатилиши ёки ташқарида ҳаво тез-тез  совиб кетиши мумкин.

Тоғ сайрида эса қалинроқ ва термо иситиш қобилиятли пайпоқлар шикастланишдан асраб, илиқликни таъминлайди.

8. Кўз учун томчи дори воситалари
Кўз узоқ парвозлар давомида самолёт ички намсизлантириш тизими таъсирида қуриши мумкин. Ножўя таъсирларни олдини олиш мақсадида ўзингиз билан сунъий ёшлантирувчи томчи дориларни олишни унутманг.

9. Камар кўринишидаги сумка
Камар кўринишидаги сумкалар нафақат замонавий аксессуар балки саёҳатларда беқиёс буюм ҳамдир. У рюкзакка нисбатан анча ихчам бўлишига қарамасдан энг зарур бўлган анжомларни ўз ичига сиғдира олади: 

Смартфон, пул, хонангиз калити, паспорт, нам салфеткалар. Сумка ҳаттоки тоғу-тошли йўлларда юришда ҳам, велосипед ва аттракционларда учишда ҳам ноқулайлик туғдирмайди.

10. Клейланган пластирлар
Бу восита айниқса пиёда юриш ишқибозлари орасида машҳур. Назаримизда деярли барчага дам олишнинг ёқимли онларини чиппакка чиқарган шиш ва оғриқли яралар таниш. Оёғингиз шилинмаслиги учун биринчи навбатда қулай ва синалган пойабзал танлаш муҳим, лекин барибир сиз ёқимсиз оғриқни бошдан кечирсангиз ушбу пластирлар сизга кўмакчи бўлади.

11. Ёғли крем
Терингиз билан ҳеч қандай муаммолар бўлмаса ҳам, сафар олдидан ёғли крем сотиб олинг.

Дағаллашган тана ва нам етишмаслигидан азият чеккан тери учун фойдали бўлган крем сизни яллиғланиш ва денгиз сувидан аллергия асоратларидан ҳам ҳимоя қила олади. Болалар учун мўлжалланган тури ҳам шу жумладан.

12. Силикон идишлар
Тажрибали саргузаштсеварлар кўп маротаба қўллашга яроқли идишларни муҳим деб ҳисоблашади.

Бир марталик воситалар ҳам ортиқча пул, ҳам дўкондаги вақтни олади. Силикон идишлар йўлхалтангиздаги жойни ҳам тежаши мумкин.

13. Антибактериал гель
Йўлда ҳар хил вазиятлар бўлади ва қўл ювишнинг имкони доим ҳам топилмаслиги мумкин. Салсалфеткаларга нисбатан узоқроқ таъсир кўрсатувчи антибактериал гель сизга гигиенани сақлашда ёрдам берувчи энг тўғри йўл. У орқали смартфонингиз юзасини ҳам дезинфекция қила оласиз.

14. Чўнтак тарози
Харид ишқибозлари ўз юкларининг ҳажми ошиб кетишидан хавотирда юришдан қутулишлари учун чўнтакбоп электрон тарозилар чора бўлади. Бунинг ёрдамида аэропортда юкларингизни қайта жойлаш ҳам сизни ташвишга солмайди.

15. Розетка учун адаптор
Дунёда электр розеткаларининг 15 тури мавжуд. Агар сиз стандартлари бошқача бўлган чет давлатга учаётган бўлсангиз, бу турдаги адаптор сизга аниқ асқотишини унутманг. Масалан, АҚШ, Италия ва Япониянинг розеткалари бошқа жойлардагидан фарқли. Яхшиси, сафардан олдин шу турдаги керакли анжомлар ҳақида маълумотга эга бўлинг.

16. Термал сув
Сувнинг бу тури табиий ресурслар орқали минерал тузларга тўйинган бўлади. Иссиқ ўлкаларда унга эҳтиёжингиз ортади, минтақа ўзгаришларида тинчлантирувчи ва шикастланишга қарши таъсир ўтказади. 

17. Очқич
Барча отелларда ёки меҳмон уйларида ҳам консерва ёки ичимликларни очишга мўлжалланган очқичларни топа олмаслигингиз мумкин. Парвоздан олдин ўзингиз билан уни олганда, яхшиси уни багажга жойланг.

18. Қуёш батареясида ишловчи фонар
Табиат қўйнида дам олишга отланганлар учун бу турдаги фонарлар энг самаралидир. У экологик стандартларга мос келади ва ҳеч қандай электр тармоғини талаб қилмайди. Кундуз куни уни қувватлантириб олсангиз, кечалари палаткангизни ёритади.

Top