8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

20:34 / 07.06.2019 15412

HUMO тўлов тизимининг юз мингинчи мижози қайд этилди! Навбат янги марраларга

Фото: HUMO 

Мана бир ойдирки, карталарнинг эмиссияси бошланганидан буён, қарийб 100 минг киши HUMO миллий тўлови тизимига уланганлиги маълум бўлди. Шу муносабат билан Банклараро миллий процессинг маркази (БМПМ) «Ипак Йўли» банки билан ҳамкорликда юбилейли мижозга махсус билагузук ускунани тақдим этди.

7 июнь 2019 йил, Тошкент - 1-майдан ҳозирги кунга қадар HUMO тўлов тизими карталари 100 минг киши томонидан очилди. Шу муносабат билан МТТ «Ипак Йўли» банки билан биргаликда ушбу мижозга контактсиз ва пинсиз тўловларни амалга ошириш имконини берувчи билакузук ускунани тақдим этдилар. Бахтли фуқаро банкнинг Яккасарой тумани филиалининг мижози Эльвир Бекиров бўлиб чиқди.

Ушбу билагузук ускуна мунтазам кўринишдаги банк картасига муқобилдир, у HUMO карталарининг барча афзалликларини ўзида сақлаган ҳолда, фақатгина бошқа форм-факторга эгадир. Тўловни қўлни терминалга теккизиш орқали билагузук ускунаси ёрдамида амалга ошириш мумкин. ПИН кодни киритиш фақат харид нархи 50 000 сўмдан ошгандагина талаб қилинади.

Фото: HUMO

«Биз инновацион маҳсулотларни илгари суришга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз. Мақсадимиз - контактсиз технологиялардан фойдаланган ҳолда тўлов жараёнининг янги босқичини намойиш этишдир. Яқин келажакда ўзингиз билан банк картасини олиб юришнинг ҳожати қолмайди, чунки у бизларга ҳозир танилаётган янги мосламалар ва қурилмалар билан алмаштирилади: уяли телефондан тортиб билагузуккача. HUMO тўлов тизимини танлаган барча фойдаланувчиларга билдираётган ишончлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман ва юбилейли карта эгасини табриклайман. Биз тез, хавфсиз ва узлуксиз тўловларни таъминлаш учун кўп меҳнат қилаяпмиз ва умид қиламанки, яқин келажакда HUMO’нинг миллионинчи карта эгасини табриклаш фурсати етиб келади», - дейди БМПМ директори Шуҳрат Қурбонов.

«Банкимиз HUMO тўлов тизими билан фаол ҳамкорлик қилмоқда: ҳозирда банк Тошкент ва Тошкент вилоятида 5,5 мингга яқин савдо терминалларини ўрнатди, улар ҳам контактсиз тўловларни қабул қилмоқда. Биз ушбу тизимда ишлайдиган қарийб 7 мингта тўлов карталарини чиқардик. HUMO картасининг юз мингинчи эгаси айнан бизнинг банкимиз мижози бўлиб чиққани бизни жуда қувонтирди», - дейди «Ипак Йули» банки бошқаруви раиси ўринбосари Даврон Миртурсунов.

Фото: HUMO

«Мен сўнгги 12 йил давомида «Ипак Йули» банкининг мижози бўлиб келмоқдаман ва банк томонидан тақдим этилаётган барча хизматлардан фаол фойдаланаман. HUMO тизимининг янгиликларини оммавий ахборот воситаларида ўқиб чиққанимдан сўнг, унинг карталарини олишга қарор қилдим. Мамлакатимизда контактсиз тўловларнинг пайдо бўлиши, ҳақиқатан, катта янгиликдир. Мен HUMO ва «Ипак Йўли» банкига эътиборлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман», - дейди «Ипак Йўли» банкининг юбилейли мижози Элвир Бекиров.

Худди шу куни «Ипак Йўли» банки HUMO картасидан ташқари мижозга VISA Platinum ва UnionPay Gold  карталарини совға сифатида тақдим этди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top