9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

09:00 / 08.06.2019 2896

Энди «Халқ банки» яна бир халқаро сертификатга эга!

Акциядорлик тижорат «Халқ банки» ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими аудит текширувидан муваффақиятли ўтиб, халқаро стандартлар бўйича мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.

Бу нима учун муҳим?

Маълумки ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг асосий мақсади истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган тизимдир. Мазкур халқаро стандартнинг жорий қилиниши банкда иш жараёнларини амалга ошириш мезонлари ва мижозларнинг банкка бўлган муносабатини таҳлил қилиб боришга замин яратади. Хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтиришга омил бўлади.

Акциядорлик тижорат «Халқ банки»

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки» – мамлакатимизда узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган банклардан бири. Банк кундалик муаммолардан тортиб энг муҳим масалаларгача оддий ва қулай ечимларни тақдим этган ҳолда, фуқаролар ва компанияларга ўз фаолиятларини яхшилашга яқиндан кўмаклашмоқда. Шу сабабдан ҳам «Халқ банки» ўз фаолиятида тўлиғича ўз мижозларининг талаб ва истакларини қондиришга интилмоқда. Бу ҳам банк ривожининг асосий йўналишларидан бири сифатида қайд этилган.  

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида банк-молия соҳасида халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, банк таваккалчилигини баҳолаш механизмлари такомиллаштирилиб, тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг замонавий тамойиллари жорий этилмоқда.

Халқ банки ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top