8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

21:55 / 11.06.2019 17417

Бухородан мурожаат: «Бизнинг кичик бўлмаган муаммомизга катталар эътибор қаратишармикан?»

Таҳририятимизга бухоролик муштарийларимизнинг биридан мурожаат келиб тушди. Азбаройи, кўпчиликнинг манфаатидан келиб чиқиб, кундек равшан кўриниб турган мазкур мурожаатни эълон қилишга ва мутасаддиларнинг эътиборини муаммога қаратишга қарор қилдик.

«Бухоро шаҳрининг марказида, М.Иқбол кўчаси (вилоят шифохонаси ҳудуди) қазилган захкаш узра ўтган кўприк остида марказий канализация тармоғи ёрилганига бир йилча бўлиб қолди.

Сув кўприкнинг икки томонидан ёриб чиқмоқда ва чиқинди ҳам газларнинг жуда ўткир ҳиди таралиб турибди. Чунки бу кўприк ёнидан магистрал газ қувури ҳам ўтган бўлиб, у ердан ҳам газ яхшигина сизиб чиқмоқда.

Кўприк остидан сув сизиб чиқаётгани сабабли бир неча бор чўккан. Йўлсозлар келиб, чўккан жойларни тўлдириш билан машғул бўлишади, холос. Муаммога айнан нима сабаб бўлаётганига қизиқадиган одамнинг ўзи йўқ.

Канализациянинг эскирган қувурларини таъмирлаш ёки алмаштириш афтидан жуда қимматга тушса керак. Боз устига, бу ер ўралмаган. Бунинг ёнида доим ёш болалар ўйнашади.

Илтимос, бизга ёрдам қилинглар», — дейилади мурожаатда.

Биз ушбу чиқиш билан бухоролик соҳа мутасаддиларини муаммога эътибор қаратишга чорлаб қоламиз. Улар муаммо бартараф этилгани ҳақида бизга жавоб йўллашса — уни бажонидил эълон қиламиз.

Top