8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

21:55 / 12.06.2019 15432

Республика товар хомашё биржасида биринчи «чиройли» мобил телефон рақами сотилди

11 июнда Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси ахборот тизимида “чиройли” мобил телефон рақамини сотиш бўйича биринчи битим амалга оширилди.

Электрон савдолар натижаларига кўра “COSCOM” (Uсell) МЧЖ уяли алоқа операторининг (+998 93) 577-88-88 телефон рақами сотилган.

Лот 4 июнь куни сотувга қўйилган. Рақамнинг бошланғич нархи 4 млн сўмни, якуний нархи эса 5,36 млн сўмни ташкил қилган.

Электрон савдоларда иштирок этиш учун биржанинг mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида онлайн-рўйхатдан ўтиш ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасига гаров пули киритиш лозим.

Top