8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

09:50 / 13.06.2019 9189

Суд Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йилдаги қарорини бекор қилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судига «Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент шаҳар ҳокимияти мансабдор шахси томонидан чиқарилган қарорни ҳақиқий эмас, деб топиш бўйича шикоят-ариза билан мурожаат қилди.

Олий суд матбуот хизмати хабар беришича, суд МФЙ биносини МЧЖга ажратиб берган Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини бекор қилди.

Суд мажлисида ўрганишлар асосида қуйидагилар аниқланди.

«Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғини 50 йилдан буён ҳудуддаги 3-тор Ҳайрабод кўчаси, 13-манзилда жойлашган «Оталар чойхонаси» биносидан фойдаланиб келган. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва мулк кадастри хизмати давлат корхонасининг архив ҳужжатларига кўра 995 кв.м. ер майдонида жойлашган бинонинг 555 кв.м. қисми «Ҳайрабод» МФЙ номига кадастр ҳужжатлари билан расмийлаштирилган.

Бироқ 23.05.2017 йилда Тошкент шаҳар ҳокимининг 630-сонли қарори асосида ушбу бинонинг ҳуқуқий ҳолати аниқланмасдан, ўрнатилган тартибда эгасиз деб топилиб, давлат тасарруфига қабул қилинмасдан қонунга зид равишда «ХАЛОЛ СУТ МАЗAСИ» МЧЖга ажратиб берилган.

Суд қонун талаблари ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, «Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғинининг шикоят-аризасини асосли, деб ҳисоблади ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг юқорида қайд этилган қарорини ҳақиқий эмас деб топди.

Теглар

Top