9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

09:50 / 17.06.2019 10892

Халқ банкидан яна бир инновацион янгилик

Акциядорлик тижорат Халқ банки замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда мижоз учун янги-янги хизмат турларини яратиб, амалиётга жорий этиш акциядорлик тижорат Халқ банкининг муҳим вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.

Хусусан, ушбу банк жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчилари учун «SMS-хабарнома» хизматини жорий этди. Бундан кўзланган асосий мақсад Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими иштирокчиларига янги, замонавий хизмат турларини кўрсатиш.

 Хўш, «SMS-хабарнома» хизмати нима?

Бу мижознинг мобил алоқа воситалари орқали ҳар ойда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамидаги маблағлар ҳаракати тўғрисида маълумот олиш имконини берувчи дастурий тизим ҳисобланади. 

Бу тизимга қандай уланиш мумкин?

«SMS-хабарнома» хизматига уланиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилишлари ёки биргина 3200 қисқа рақамига шахсий пенсия ҳисобварағини юборишлари мумкин.

Мижоз «SMS-хабарнома» хизмат турига улангандан сўнг, 3200 қисқа рақамига 1 рақамини юборса, жорий ҳолатдаги маблағлар қолдиғи, 2 рақамини юборса, охирги ойда унинг шахсий пенсия ҳисобварақсига келиб тушган маблағлар тўғрисида маълумот олиши мумкин.

Шу билан бирга, Халқ банки томонидан жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ойда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига келиб тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида смс хабар юборилади.

Эслатма!

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун мижоз қўшимча маълумотларни Халқ банкининг расмий сайтида келтирилган оферта шартномаси билан танишиб ўтиши лозим.

Мурожаат учун телефонлар: 71 268-99-31, 71 286-13-02

Халқ банки – халқ манфатларини ўйлайди!

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top