8624.51 USD +40.01

9676.7 EUR +2.83

136.92 RUB +0.58

10780.6 GBP -12.65

23:18 / 19.06.2019 18873

Дунёнинг арзон хизмат кўрсатувчи энг яхши авиакомпаниялари маълум қилинди

Фото: Global Look Press

Малайзиянинг AirAsia лоукостери Британиянинг Skytrax маркетинг компанияси версиясига кўра дунёнинг арзон хизмат кўрсатувчи энг яхши авиакомпаниялари рейтингига етакчилик қилмоқда. 

2-ўринни Британиянинг easyJet, 3-ўринни эса Норвегиянинг Norwegian авиакомпаниялари эгаллаган. 

Етакчи ўнталикка АҚШнинг Southwest Airlines, Малайзиянинг AirAsiaX, Австралиянинг Jetstar Airways, Канаданинг WestJet, Ҳиндистоннинг Indigo, Ирландиянинг Ryanair ва Германиянинг Eurowings авиакомпаниялари ҳам кирган. 

Аввалроқ маълум қилинганидек, Skytrax талқинига кўра, 2019 йилнинг энг яхши авиакомпаниялари рейтингининг энг юқори поғонасини Қатарнинг Qatar Airways авиакомпанияси эгаллаганди. 2-ўринни Сингапурнинг Singapore Airlines, 3-ўринни Япониянинг ANA All Nippon Airways авиакомпаниялари эгаллаган. 

Top