8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

21:50 / 19.06.2019 18518

МИБ ходимларининг иш вақти масалалари бўйича берилган саволга жавоб берилди

Kun.uz’га баъзан Мажбурий ижро бюроси тизимида фаолият юритадиган ходимлар мурожаат қилишади. Иш вақти ва иш ҳажми кўплигига ўз эътирозларини билдиришади. Баъзилари ҳатто дам олиш кунлари ҳам ишлашга мажбур қилинаётганидан нолийди.

«Биз одам эмасмизми? Биз ҳам оиламиз билан дам олгимиз келади. Якшанба дам олиш куни – ҳамма дам ҳам олади. Биз эса ишда. Қолган кунлари ишда баъзан кечаси билан ҳам қолиб кетамиз. Шуни аноним тарзда ёритиб беринг, илтимос», - дейилади мурожаатларда.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексига юзлансак, унинг 115-моддасида иш вақтининг нормал муддати белгиланган. Унга кўра «Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим».

Бугун, 19 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда МИБ мутасаддиларига саволлар билан юзландик.

«Бюро ходимлари ҳафтасига бир кунлик дам ва кунига 8 соатлик режимда ишлайди. Бундай мурожаатларни биз ҳам ўрганиб бормоқдамиз. Ходимларнинг дам олиш кунлари ишлаши фақатгина уларнинг ёзма розилиги асосида белгиланади. 

Агар ўзига юклатилган режани белгиланган муддатда амалга оширолмаса, масъулиятни ўз зиммасига олиб раҳбариятни хабардор қилади ва шу кунлари ишлаб беради. Раҳбарият эса айнан дам олиш куни ишлаган вақтини бошқа кунга кўчириш (отгул) масаласини кўриб чиқади. 

Ходимларнинг меҳнат вақтидаги ва умуман ижтимоий таъминот масаласи яхши йўлга қўйилган. Меҳнат таътиллари ҳам берилади», - деди жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий аҳборот бўлими бошлиғи Фаррух Ташпулатов.

Теглар

Top