8624.51 USD +40.01

9676.7 EUR +2.83

136.92 RUB +0.58

10780.6 GBP -12.65

21:05 / 20.06.2019 23586

Бизнинг транспортларимиз ҳеч қайси давлатникидан арзон эмас —  Фискал орган

Жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармон лойиҳасида бир қатор солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш назарда тутилган.

Таъкидланишича, қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналарга нисбатан солиқ ва бошқа имтиёзлар бекор қилиниши таклиф этилган. Шунингдек, миллий авто ишлаб чиқарувчи корхона - GM Uzbekistan ҳам қўшилган қиймат солиғи тўловчисига айланади.

Табиийки, GM Uzbekistan  ҚҚС тизимига ўтиши билан автомобиль сотув нархини оширишидан хавфсираш пайдо бўлади.

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга кўра, транспорт тизимига ҳам ҚҚС киритилгандан кейин унинг харажатлари, логистикаси билан боғлиқ масалалар қайта кўриб чиқилиши керак.

 «Корхона автомобиль ишлаб чиқаришда тан нархни 10 фоизга тушириши лозим», — дейди у.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг айтишича, корхона  Андижон вилоятида транспорт учун эҳтиёт қисм ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркордан товар сотиб олмаяпти.

«Бу ички бозорда нархнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Агар ҚҚС жорий этилса, GM ўзининг импорти ҳақида ҳам ҳисоб беришига тўғри келади. Кейин табиий савол туғилади: агар ўзимизда ҳам шу нарсанинг нархи арзонроқ ишлаб чиқарилаётган бўлса, нега четдан олиб келиняпти?

Гарчи ҳозир транспорт тизимига шунча имтиёз берилган бўлса-да, бизнинг транспортларимиз ҳеч қайси давлатникидан арзон эмас. Шунинг учун биз рақобатбардош муҳитни яратишга ҳам ҳаракат қиламиз. Қайсидир корхона ўз хоҳлаганча нархни оширишига йўл қўйилмайди», — дейди у. 

2008 йилдан буён GM Uzbekistan енгил автомобил ишлаб чиқаришда барча солиқлар, Ўзбекистон йўл фонди мажбурий тўловларидан озод этилганди. Шу пайтгача, завод ҚҚС тўловидан озод этилганди.

Top