8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

22:25 / 21.06.2019 5303

Кипрнинг собиқ президенти ҳаётдан кўз юмди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунев

Кипрнинг собиқ президенти Димитрис Христофиас ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Кипр матбуот ва ахборот ҳукумат бюроси маълум қилди.  

Христофиас 72 ёшда бўлган. У Кипрни 2008-2013 йиллар давомида бошқарган, бунгача эса 7 марта парламентга раҳбарлик қилган. Христофиас узоқ йиллар давомида Кипр ишчи халқи илғор партияси етакчиси бўлган.

Христофиасни Кипрнинг биринчи коммунист президенти деб аташган. 

Собиқ президент 18 май куни нафас олишдаги муаммолар сабабли Никосиядаги шифохонага ётқизилган, 20 май куни интенсив даволаш бўлимига ўтказилган. Уни даволаш учун хорижий мутахассислар ҳам таклиф қилинган.

Top