8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

09:00 / 24.06.2019 4249

Нукус гарнизонида ҳарбий хизматчилар тунги ва кундузги ўқ отиш машқларини бажаришди

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида режалаштирилган амалий дала ўқув йиғинлари ўтказилмоқда. Полигонга етиб бориш учун ҳарбий хизматчилар 40 километрлик марш юришди. Эътиборлиси, марш масофасининг ярмини шахсий таркиб пиёда тарзда босиб ўтди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Дала ўқув майдонидаги амалий машқлар тунги шароитда ўқ отиш машғулотларидан бошланди. Пиёда босиб ўтилган узоқ масофа ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва ахлоқий-руҳий ҳолатига таъсир кўрсатмади. Нишонлар тунда ҳам, кундузи ҳам бирдек яксон этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қурол ва ҳарбий техникалардан фойдаланиш бўйича кўникмалар кундузи ҳам давом этди. Чўл ҳудудида жойлашган полигоннинг иссиқ ва қуруқ ҳавоси юрт посбонларини яна синовга чорларди. Полигон бўйлаб ташкил этилган ўқув жойларида ҳарбий хизматчиларга қуролни ўқ отишга ҳозирлаш, мўлжалга олиш бўйича машғулотлар олиб борилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўқув йиғини давомида аскарлар биринчи маротаба миномётлардан амалда ўқ узиб, нишонларни йўқ қилишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 Дала-ўқув машғулотлари давом этмоқда. Олдинда ҳали зенит қурилмаларидан амалий ўқ отиш машқлари кутмоқда», дейилади Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати хабарида.

Теглар

Top