8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

20:10 / 07.07.2019 13708

MH370 рейсини бажарган «Боинг» ғойиб бўлишининг янги тахмини билдирилди

Фото: AP Photo / Rob Griffith, File

Авиация соҳаси мутахассиси Тим Термини Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Куала-Лумпурдан Пекинга MH370 рейсини бажарган йўловчи самолёти изсиз ғойиб бўлишининг янги тахминини билдирди. У New York Post нашри журналистлари билан суҳбатда самолёт бортида уни атайин йўқ қилишни режалаштирган кимса бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни айтган. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу кимса самолётни қўлга олиш ва йўқ қилиш мақсадида бортга бошқа йўловчилар билан бирга чиқмай, унга аввалроқ кириб олиб, яширинган ҳолда парвозни кутиб ўтирган бўлиши мумкин. Термини шунингдек ерда бирор кимса самолётнинг бошқарув тизимини ишдан чиқарган бўлиши мумкинлигини айтган.

Самолёт ғойиб бўлишининг сабабларидан бири сифатида самолёт сардори Закариё Аҳмад Шоҳнинг хатти-ҳаракатлари ҳам кўрилмоқда. Аввалроқ маълум қилинганидек, учувчи самолётни йўналишдан атайин оғдириб, 12 минг метрдан баландроқда унинг герметиклигини бузган бўлиши мумкин.

Самолёт 2014 йил 8 март куни ҳавога кўтарилгандан 40 дақиқа ўтиб Жанубий Хитой денгизи устида ғойиб бўлган. Унинг бортида бўлган барча 238 киши ҳалок бўлган деб тан олинган.

Бир йил аввал малайзиялик терговчилар авиаҳалокат сабабларини аниқлай олмаганларини маълум қилишган. Шунингдек, учувчи атайин ҳалокатни уюштирганининг исботлари йўқлиги маълум қилинган.

Теглар

Top