8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

20:42 / 07.07.2019 3017

Стереотип аниқ фанлар ривожига тўсқинлик қилмоқда — RB Asia ва Жаҳон банки ҳисоботи

RB Asia ташкилоти Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқоти натижасида аниқ фанлар ривожига стереотиплар салбий таъсир қилади деган хулосага келди.

Қизлар ва ногиронлиги бор шахсларнинг олий таълим олишига тўсқинлик қилаётган сабабларни ўрганиш мақсадида ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, қизлар аниқ фанлар билан шуғулланишда айрим тўсиқларга учрамоқда. 

«Бунинг сабабларидан бири математика (аниқ фанлар) билан эркаклар шуғулланиши керак, аёлларга эса ижтимоий фанлар кўпроқ мос келади, деган нотўғри тушунчанинг шаклланиб қолганидир», — дейди тадқиқот устида иш олиб борган Музаффар Мирзаев.

Унинг айтишича, тадқиқот натижалари Ўзбекистонда ҳам аниқ фанлар билан шуғулланишни истайдиган қизлар сонининг кўплиги ва уларнинг математика фанидан билимлари йигитлар билан бир хил, айрим ҳолларда эса улардан ҳам кучли эканлигини кўрсатди.

Уч босқичда ўтказилган ушбу тадқиқот Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Республиканинг Самарқанд,Тошкент каби йирик 6 та вилоятида коллеж, мактаб битирувчиларини қамраб олган ҳолда бўлиб ўтган.
БМТнинг ҳамкорлик дастурига асосан, 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари ҳар бир шахснинг қизиқишини инобатга олиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглиги ва аёллар учун имкониятларнинг кенгайтирилиши, ташқи таъсирларга чидамлилик, барқарорлик, ҳисобдорлик принциплари асосида амалга оширилиши лозим

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабоевнинг таъкидлашича, Олий Мажлис Сенати раислигига аёл кишининг сайланиши мамлакатда гендер тенглигини таъминлаш йўлидаги муҳим сиёсий қадам бўлди.

Top