8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

21:27 / 07.07.2019 9575

Тошкентда техноген характердаги фавқулодда вазият олди олинди 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Тошкентда техноген характердаги фавқулодда вазият олдини олишди.

Вазирлик матбуот хизматида маълум қилинишича, 6 июлда навбатчи қисмга Олмазор туманининг Чуқурсой кўчасидаги корхоналардан бири ёнида Хитойдан келтирилган контейнер тургани, ундан эса қўланса ҳид анқиётгани ва пақиллаш овозлари эшитилаётгани ҳақида хабар келиб тушган.  

Воқеа жойига тезкорлик билан қутқарувчилар етиб келишган ва контейнерни хавфсизлаштиришган.

Кейинроқ контейнерда икки турдаги фреон ва суюқлаштирилган газ борлиги, у узоқ вақт давомида қуёш остида тургани ва шу сабабли сизиб чиқиш юз бергани аниқланган.

Фреонлар совитувчи агент, пропеллент, кўпиклантирувчи ва эритувчи сифатида қўлланади. Улар ҳавода ёнмайди, очиқ аланга билан таъсирлашганда портламайди, бироқ 250 даражадан юқорироқ ҳароратда қизиганда заҳарли маҳсулотлар ҳосил қилади.

Юк Чилонзор туманидаги корхоналардан бирига мўлжалланган бўлган. Тезкор тадбирлардан кейин у тегишли манзилга етказилган.

Top