19:25 / 15.07.2019
5782
Агробанк – тезкор, инновацион, интерактив банк хизматлари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 12 июль куни “Агробанк” АТБ томонидан “Чакана хизматларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда банк томонидан аҳоли ва банк мижозларини, шунингдек, кичик бизнес субъектлари ҳамда фермер хўжаликларини тезкор, ишончли, инновацион банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича амалга оширилган ишлар, жорий қилинган янги интерактив хизмат турлари ҳақида сўз борди. Унда “Агробанк” АТБ Бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

“Агробанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Илёс Амановнинг қайд этишича, бугунги кунда банкнинг 950 дан ортиқ инфратузилма шаҳобчалари бўлиб, яъни 178 та филиал, 208 та минибанк, 95 та махсус касса, 226 та валюта айирбошлаш шаҳобчаси ва 246 та халқаро пул ўтказмалари шаҳобчалари орқали 223 мингдан ортиқ юридик шахсларга ҳамда 2,5 миллиондан ортиқ жисмоний шахсларга кенг турдаги хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Технологиялар жуда тез ривожланаётган ҳамда рақобат даражаси чуқурлашаётган замонда, банклар учун янги ва қулай хизматларни биринчи бўлиб жорий этиш фаолиятни ривожлантиришнинг асоси ҳисобланади. Бу йўналишда Агробанк томонидан йўлга қўйилган хизматларни алоҳида қайд этиб ўтилди.

Хусусан, Агробанк томонидан тижорат банклари ўртасида биринчи бўлиб ўз мобил иловаси орқали скоринг таҳлил асосида он-лайн тарзда микроқарз ажратиш хизмати йўлга қўйилди. Бугунги кунда ушбу хизмат орқали 152 мингдан ортиқ мижозга қарийб 130 млрд. сўмлик он-лайн микроқарз ажратилди.

Шунингдек, “Агро экспресс” миллий валютадаги пул ўтказмалари хизмати ушбу турдаги хизматлар ичида биринчи бўлиб жорий этилди.

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, банкнинг исталган пластик картасини расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда расмийлаштириш ва ушбу картани мижозга бепул етказиб бериш хизмати йўлга қўйилди.

Хорижга сафарга чиқаётган мижозлар учун бир вақтнинг ўзида миллий валюта ва АҚШ долларида тўлов имконияти мавжуд бўлган мультивалюта карта муомалага чиқарилди.

Банкнинг тўлов терминаллар сони 36 мингтага, тарқатилган пластик карточкалар сони 2 млн. 477 мингтага етказилди. Йил бошига нисбатан терминаллар сони 5 мингтага, пластик карталар сони 84 мингтага кўпайди.

Республикамизнинг барча ҳудудларида 402 та банкомат жойлаштирилди, жумладан 300 та янги банкомат олиб келиб ўрнатилди. Банк томонидан 2019 йил якунига қадар яна 1000 та банкомат олиб келинади.

Банкнинг “Интернет банкинг” тизимига уланган мижозлар сони 37,5 минг, “Мобил-банкинг” хизматидан фойдаланилаётган мижозлар сони 241 мингдан ортди. “Мобил-банкинг” хизмати фойдаланувчилари йил бошиган нисбатан 136 мингтага ошди. 

Интернет тармоғи ҳамда мобил телефон орқали банк хизматларидан фойдаланиш аҳолини ушбу хизматларга бўлган қизиқиши ва ишончини орттириб, бир қатор қулайликлар яратмоқда. Хусусан мижозларда ушбу иловага уланишда имкониятлар яратиш учун филиаллар худуларига текин Wi-Fi зоналарини ўрнатилди.

Агробанк томонидан келгусида ҳам аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, банкнинг чакана хизматлари соҳасини ривожлантириш ва инетрактив банк хизматларини янада ривожлантириш йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаверади.

Анжуман сўнгида журналистлар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Сайт: www.agrobank.uz

Телеграм: t.me/AgrobankChannel

Инстаграм: instagram.com/agrobank_uz

Фейсбук: fb.com/agrobankuzbekistan

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top