17:54 / 16.08.2019
5262
Халқ банки Бошқаруви раиси Жиззах ва Самарқандда сайёр қабуллар ўтказди
Фото: Халқ банки Ахборот хизмати

Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси Муродилла Эшматов иштирокида Жиззах ва Самарқанд вилоятларида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.

15 август куни Фориш туманидаги сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларнинг бир қатор муаммоли масалалари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари ижобий томонга ҳал қилинди. Жумладан, Халқ банкининг Фориш филиали мижози «Нормамат матлубот савдо» МЧЖ раҳбари таъминотчи сифатида ҳар бир оила тадбиркор дастури доирасида аҳолига тикув машиналари етказиб берилган.

Учрашув давомида бошқарув раиси Халқ банки томонидан Фориш туманида 50 ўринли боғча қуриб бериш ташаббусини билдирди.

16 август куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ўтган учрашувда 100 га яқин тадбиркор ва фуқаролар ўзларининг муаммо ва таклифлари билан иштирок этиб, унда ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларнинг бир қатор муаммоли масалалари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари ижобий томонга ҳал қилинди.

Жумладан, сайёр йиғилишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг 22 дан ортиқ масала, таклиф ва мулоҳозалари тингланиб, 2 та мурожаатлар жойида ўз ечимини топди, 12 та мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тушунтириш ишлари берилди. Шунингдек, қолган 8 та мурожаатларнинг ижроси бўйича тегишли масъул ходимларга қисқа муддатларда ижобий ечимини топиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

Учрашув давомида қонунчиликда тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар, тадбиркорликни йўлга қўйиш, уни ривожлантириш учун банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумотлар берилди.

Сайёр қабуллар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Халқ банки Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top