20:19 / 19.08.2019
33852
Швейцариянинг қирувчи самолётлари Путин делегацияси самолётига яқинлашди

Женева шаҳри осмонида Францияга йўл олаётган Россия делегациясининг самолётини Швейцариянинг иккита ҳарбий самолёти бир неча дақиқа давомида кузатиб борди. 

Ҳукумат делегацияси ва мухбирлар бўлган самолёт Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва  Эмманюэл Макрон учрашувини ёритиш учун Францияга йўл олаётган бўлган. 

Самолётда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ва ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам бўлган. Песковнинг таъкидлашича. бундай ҳолатлар аввал ҳам юз берган. “Бундай ҳодисалар аввал ҳам бўлган. Бу ёмон эмас. Биз норозилик нотасини жўнатганмиз ва швейцарияликлар буни меҳмондўстлик ишораси билан тушунтиришган”, деб айтган Путиннинг матбуот котиби. 

Таъкидланишича, шундай воқеа 2016 йил ноябрда Путиннинг самолёти Перуга йўл олаётганда юз берган. Ўшанда Ил-96-300 самолётига Швейцариянинг бир нечта қирувчи самолёти яқинлашган.

Швейцария мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўшанда бу воқеани одатий текширув билан тушунтирган. У буни полиция патрули томонидан машинанинг “ўғирланмаганига ишонч ҳосил қилиш учун” текширилишига қиёслаган. 

Таъкидланишича, бундай парвозлар мунтазам амалга оширилади ва самолётнинг келиб чиқишига боғлиқ эмас. Бундай амалиёт вақтида самолёт қайд қилинган-қилинмагани текширилади.  

Швейцария томонининг маълум қилишича, жорий ҳолатда Россия делегацияси самолётини F/A-18 қирувчи самолётлари кузатиб борган.

Top