20:55 / 05.10.2019
1
10884
Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва бўлинмаларига янги ҳарбий техникалар топширилди

Чирчиқ дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва бўлинмаларига замонавий автомашиналарнинг калитлари топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Тантанали тадбирда мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ҳотамжон Юсупов иштирок этди.   

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугун ҳарбий қисм ва муассасаларга топширилаётган янги техникаларнинг барчаси замон талабларга тўлиқ жавоб беради. Хусусан, бу ҳарбий техниканинг афзалликлари жуда кўп. У ўз вазнидан ташқари 700 кг юк кўтариш имкониятига эга. Йўловчи сиғими 5 кишини ташкил этса, юк хонасига 10 нафар ҳарбий хизматчини олади. Машина 110 от кучига эга бўлиб, энг юқори тезлиги соатига 160 км ни ташкил қилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top