16:00 / 16.10.2019
0
7192
Google янги смартфонларини намойиш этди
Google Pixel 4 / Фото: REUTERS

Google Нью-Йоркда ўтказилган тақдимот маросимида ўзининг Pixel 4 ва 4XL смартфонларини намойиш этди.

Смартфонларга мос равишда диагонали 5,7 ва 6,3 дюймли OLED-дисплейлар ўрнатилган. Батареялари қуввати 2800 мАс ва 3700 мАсни ташкил этади. Ҳар икки қурилма тезкор қувват олиш функциясига эга. Уларнинг оператив хотираси 6 Гб, ички хотираси эса 64 ёки 128 Гб бўлиб, Snapdragon 855 процессори билан жиҳозланган. Смартфонлар иккита SIM-карта билан ишлаши мумкин, ойналари эса Gorilla Glass 5.

Қурилмаларни юз қиёфаси ёрдамида блокдан чиқариш мумкин.

Бундан ташқари, смартфонларга радар ҳам ўрнатилган. Қурилмага қўл теккизмасдан ишора орқали овозни баландлатиш ёки пасайтириш мумкин.  

Камералар 4K форматда видеога олиш имкониятига эга.  

Диктофон инглизча нутқни интернетга уланмасданоқ матнга айлантира олади.  

Янги смартфонларнинг нархлари 799 ва 899 доллар бўлиб, 24 октябрдан сотувга чиқади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top