20:40 / 17.10.2019
0
12096
Ҳолливуднинг энг катта таъсирга эга кишиси маълум қилинди 

АҚШда Ҳолливуднинг кўнгилочиш йўналишидаги энг катта таъсирга эга кишиларининг 2019 йилги рейтинги тақдим қилинди.

Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашри хабар берди. 

Рейтингга кўра, Disney компаниясининг бош директори ва президенти Роберт Айгер Ҳолливудда энг катта таъсирга эга киши деб топилган. Бунга эса кинокомпаниянинг 2019 йилда 8 млрд доллар ишлаб топгани ўз ҳиссасини қўшган.

2-ўринни икки киши - Netflix стриминг платформасининг бош директори ва бош контент-директори Рид Хастингс ва Тед Сарандос эгаллаган. Етакчи учталикдан NBCUniversal компанияси бошқарувчилари Брайн Робертс ва Стив Бурке ўрин олган.

Шунингдек, рейтингга Marvel Studios’нинг креатив продюсери Кевин Файги ҳам киритилган (5-ўрин).

Медиасоҳадаги энг таниқли инсонлардан бири бўлган бошловчи Опра Уинфри 15-ўринни, актриса Риз Уизерспун 37-ўринни ва актёр Леонардо Ди Каприо 47-ўринни эгаллаган.

Рейтингнинг етакчи 50талигининг сўнгги ўрнидан АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама жой олган. Улар Netflix учун Оҳайо штатидаги саноат ҳақида ҳужжатли фильм ишлашганидан кейин рейтингга биринчи марта тушишган.

Шунингдек, Ҳолливуднинг машҳур вакилларидан Брэд Питт 54-ўринни, Скарлетт Йоханссон 65-ўринни ва Уилл Смит 81-ўринни эгаллаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top